18 май – Халқаро музейлар куни

Пойтахтимиздаги Киночилар саройида Ўзбекистон кино санъати музейи жойлашган. Давлатимиз раҳбари 16 май куни ушбу музейини кўздан кечирган эди.

Музейда ҳозирги кунда эллик мингдан ортиқ тарихий аҳамиятга эга буюм, либос, расм ва киноленталар сақланмоқда. Кино кўриш истагида келган борки, шу тарих билан танишади.  

– Музей 1972 ташкил этилган бўлиб, 2005 йилгача музей-архив сифатида фаолият юритган, – дейди музей директори Гулнора Мухторова. – 2021 йил Киночилар саройида фаолият юритгунимизга қадар ҳам бир неча бор кўчирилган. Музейимиз фаолияти, унинг мавжудлигидан кўпчилик хабардор эмасди. Бугун муассаса учун барча шароитга эга 1 минг 602 метр квадрат майдон ажратилган. Экспозиция заллари бинонинг икки қаватида жойлашган. Биринчи зал ўзбек киносининг яратилиши тарихи ва асосчиларига бағишланган. Иккинчи қаватда Тошкент халқаро кинофестивали тарихига оид кўргазма жойлашган. Шунингдек, шу ерда ўзбек киносининг ютуқларига бағишланган экспозиция зали, миллий тарихий фильмлардаги бадиий либослар намойиши, ўзбек киносининг атоқли киноижодкорлари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бўлимлар мавжуд. Шу бўлимдаги сўнгги йилларда кино саноатида эришилган натижалар тақдимоти меҳмонлар эътиборини тортмай қўймади.  

[gallery-17453]

Ҳозирги пайтда музей фондини ўзбек киноси тарихига оид турли экспонатлар билан янада бойитиш, бу ерни гавжум масканга айлантириш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.  

Экспонатлар йўлаклар бўйлаб шундай жойлаштирилганки, кўргазмага қўйилгандек. Кино кўришга келганлар йўл-йўлакай тарихий аҳамиятга эга буюмлар билан танишади. Суратга тушишади. Машҳур, эл севган фильм қаҳрамонлари кийган кийимлар, буюм ва қурол-аслаҳаларни учратишади.  

Мамлакатимизда юздан ортиқ музей бор. Уларнинг орасида Ўзбекистон кино санъати музейи ўз ўрни ва аҳамиятига эга.  

Икром АВВАЛБОЕВ, Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек киносининг тарихи, бугуни ва эртаси ҳақида ҳикоя қилувчи маскан