🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Ўзбек камончиларининг қитъа чемпионатидаги матонати

Ўзбек камончиларининг қитъа чемпионатидаги матонати
Спорт
Танлаш
10:54 / 17.11.2021

Бангладешда камондан отиш бўйича давом этаётган Осиё чемпионатида спортчиларимиз гарчи яккалик баҳсларда омадли қатнашмаган бўлса-да, аралаш жамоавий мусобақаларда матонатли эканликларини намойиш қилишди.

Ўзбекистоннинг истеъдодли спортчилари Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов жуфтлиги Қозоғистон жамоасига қарши муросасиз кечган чорак финал баҳсида устунликка эришиб, ярим финал “чиптаси”га эга чиқишди.

Бироқ, олтин медаль йўлидаги “жанг”да вакилларимиз жаҳон майдони хавосини олган Жанубий Корея спортчиларига имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақа дастурига биноан 19 ноябрь куни Ҳиндистон жамоаси билан бронза медали учун беллашадиган бўлишди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Муаллиф: tulqinruziyev