Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири, Сирожиддин Саййид ҳамда уюшма аъзоси, таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Баҳодир Карим Туркманистоннинг "Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги" юбилей медали билан тақдирланди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги адабий алоқалар янгича ривожланиш босқичига чиқди. Икки қардош халқнинг ёзувчи ва шоирлари тобора самарали ижодий мулоқот қилиши, асарларни таржима қилиши учун имкониятлар кенгайди. Тошкентдаги кўчалардан бирига туркман шоири Махтумқули номи берилиб, хиёбон барпо этилди, шоир сиймоси акс этган барельеф қад ростлади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Ушбу қарор ижроси юзасидан атоқли шоир асарларини чоп этиш, унинг ижодига бағишланган адабий кечалар, давра суҳбатлари, ижодий анжуманлар кенг миқёсда ўтказилмоқда. Бадиий академия томонидан ташкил этилган кўргазма кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. 

–Махтумқули ўзбекнинг ҳам ўз шоири, ўзимизнинг бобомиздек, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид. – Унинг шеърияти бизга болаликдан ошно. Мамлакатимизда ҳам буюк шоир Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги кенг нишонланмоқда. Асарлари чоп этилиб, ижодини янада кенгроқ тарғиб этишга катта аҳамият қаратилмоқда. 

Айтиш керакки, шоирнинг адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги ишлар мамлакатимизда изчил давом этмоқда. Зеро, Махтумқули Фироғий ижодидаги теран фалсафий ғоялар, ҳаёт ҳақиқати, эзгулик, меҳр ва садоқат, инсонийлик тараннуми башарият учун доим долзарб бўлиб келган. 

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек ижодкорлари "Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги" юбилей медалига сазовор бўлишди 