Истеъдодли драматург, сценарист Шароф Бошбеков бугун – 26 январь куни 71 ёшида оламдан ўтди.

Шароф Бошбеков «Тушов узган тулпорлар», «Эшик қоққан ким?» (1987), «Тақдир эшиги» каби комедия ва драма, «Темир хотин» (1989), «Қасосли дунё» қисқа метражли фильм сценарийларининг муаллифи. Ёзувчи «Эски шаҳар гаврошлари» (1998) номли жиддий комедия яратган. 

Айниқса, «Темир хотин» пьесаси адибга катта шуҳрат келтирди. Унда фан-техника ривожи даврида инсон онги, дунёқараши, руҳиятида содир бўлаётган жиддий ўзгаришлар ҳажвий йўсинда умумлаштириб берилган.

 Адибнинг ушбу асари асосида кинофильм ҳам яратилган (1990). Шунингдек, у «Шариф ва Маъруф», «Юзсиз» (1993), «Тилла бола» (1994) каби фильмларнинг сценарийларини ёзишда ҳам иштирок этган. У «Масхарабоз» (1996), «Фарҳод ва Ширин» фильмларининг сценарисини ёзиш баробарида режиссёр сифатида ҳам ижод қилган.  «Чархпалак» номли 60 қисмли видеофильми ўзбек томошабинлари қалбидан ўрин олган.

Шунингдек, «Тентак фаришталар» (1995), «Зўрдан зўр чиқса» (1996) каби саҳна асарларини ёзди. Унинг «Темир хотин» асари 1989 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг М.Шайҳзода номидаги йиллик мукофотига лойиқ деб топилди. 1990 йилда эса унга Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилди. У «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек адабиётида йўқотиш: Шароф Бошбеков оламдан ўтди