Озарбайжонда илк зилзила кузатуви станцияси ишга тушди
Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) кўмагида қурилган биринчи чуқур зилзилани кузатиш станцияси ишга туширилди, дея хабар берди Анадолу.
AFAD ижтимоий медиа саҳифасида эълон қилинган баёнотда Озарбайжон Миллий фанлар академияси билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа дунё бўйлаб содир бўлаётган зилзилаларни кузатиш имконини бериши таъкидланган.
Чуқурлиги 100 метр, қудуғи пўлат қувурлар билан ҳимояланган мажмуада ўта сезгир, ернинг қимирлаш тезлиги ва тезланишни қайд этадиган, ҳатто, сиртқи шовқинисиз юқори аниқликда микро тебранишни ёзиб оладиган 2 та зилзила даражасини ўлчаш қурилмаси ўрнатилган.