“Ўзагросуғурта” АЖ раҳбарлари ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар билан ўтказилган мулоқотда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан “Ўзагросуғурта” АЖда “Ёшлар куни” ҳамда “Раҳбар ва ёшлар” дастурлари доирасида тизимдаги ёш ходимлар билан бир қаторда ҳудудлардаги ёшлар муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашувлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда.
Шундай учрашувлардан бири Ўртачирчиқ туманида бўлиб ўтди. Унда “Ўзагросуғурта” АЖ раҳбарлари ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Учрашув давомида ёшларга ҳаётда ўз йўлини тўғри танлаш, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш ҳамда давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан ёшларнинг билим олиши ва иш билан таъминланишига кўмаклашишга тайёр экани алоҳида таъкидланди.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга эса ўз бизнесини юритишда юзага келиши мумкин бўлган кутилмаган молиявий йўқотишларнинг олдини олиш, зарарни минималлаштириш ва барқарор натижаларга эришишда суғурта ҳимоясининг аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Учрашув якунида ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари, улар томонидан билдирилган таклифларга алоҳида эътибор қаратилди. Берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ ва асослантирилган жавоблар қайтарилди.
