Президентимизнинг 2020 йил 27 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги фармони билан аграр тармоқдаги йўналишларда ҳам ижобий ўзгариш юз берадиган бўлди.

Икки йилча аввал қабул қилинган ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоб-китобини юргизиш маркази ташкил этилиб, уч минг нафардан ортиқ бухгалтер иш билан таъминланган эди.

Ушбу бухгалтерлар фермер хўжаликлари ишчиларига иш ҳақи ва ундан мажбурий ажратмалар, мавсум якуни бўйича товар-моддий захиралари, пул маблағлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациядан ўтказиш, солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар, солиқ органлари билан қарздорлик бўйича солиштирма далолатномаларини тузиш ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш каби вазифаларни бажаради.

Ўтган йил уларнинг ойлик маоши кескин қисқариши туфайли мингга яқин бухгалтер ишдан бўшаб кетди. Қолганлар ҳам иш қидиришни бошлаган. Чунки, бир миллион атрофидаги маблағ кўпчиликнинг эҳтиёжларини қоплашга етмаётган эди.

Ана шундай вазиятда юқорида келтирилган фармонга кўра, Президентимизнинг 2018 йил 2 июлдаги «Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматини кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори 2-илова ўзгартирилди. Унда «Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади. 2019 йилнинг 13 декабридан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида аниқланган фарқ бўйича тўловлар тўлаб берилиши таъминланади», дея кўрсатиб ўтилган.

– Марказлар пахта ва бошоқли дон етиштирувчи фермерларга текин хизмат кўрсатади. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бош ҳисобчиси Гавҳар Сувонов. – Шунингдек, молиявий имконияти чекланган, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш издан чиққан айрим хўжаликларда ҳисоботни тиклаш мақсадида уч ой давомида бепул хизмат кўрсатилади. Бошқа маҳсулот етиштирувчилар ушбу хизматлар учун белгиланган тартибда тўловни амалга оширади.

Энди вилоят ва туманларда фаолият юритаётган ана шу марказдаги ҳисобчиларнинг ойлик иш ҳақи икки миллион етти юз минг сўмга етади. Бу эса бухгалтерларнинг моддий манфаатдорлигини оширади. Улар орасида банкдан олган кредитларини тўлашга қийналиб, бошқа жойдан иш қидираётганлар ҳам анчагина эди. Энди иш ҳақининг яримидан кўпроғи кредит тўловларига сарфланса, қолгани оиласининг эҳтиёжларига бемалол етади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ойлик маоши кредит тўловларига, ҳам оила эҳтиёжларига ҳам етади