Ойда яширинган триллионлар: Нега ҳамма Ойни эгаллашга шошилмоқда? (+видео)
Охирги вақтда янгиликлар тасмасини кузатсангиз, ажабтовур манзарага гувоҳ бўласиз: АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва ҳатто хусусий компаниялар бирин-кетин Ойга ўз қурилмаларини учиряпти.
Нега инсоният ярим асрлик танаффусдан сўнг яна Ойни забт этишга шошилмоқда? Ахир ҳаво ва сув йўқ совуқ самовий жисмда инсониятни нима қизиқтиряпти?
Гап фақат илмий тадқиқот ёки коинотни ўрганиш ҳақида эмас. Ой тупроғида келажак энергетикаси учун муҳим Гелий-3, қутб ҳудудида эса улкан миқдорда муз мавжудлиги аниқланган. Бу ресурслар келажакда энергия ишлаб чиқариш, фазовий кема учун ёнилғи тайёрлаш ва ҳатто Марсга парвоз қилиш учун стратегик аҳамият касб этиши мумкин.
Айни пайт АҚШ ва Хитой бошчилигида Ойни тадқиқ қилиш бўйича улкан космик дастурлар амалга оширилмоқда. Ҳиндистоннинг “Чандраян-3” миссияси Жанубий қутб яқинига қўнди, Хитойнинг “Чанъэ-6” аппарати Ердан кўринмайдиган орқа томондан тупроқ намунаси олиб қайтди. Хусусий компаниялар ҳам пойгада тобора фаол иштирок этмоқда.
Хўш, Ойдаги ресурслар кимга тегишли? Ҳеч бир давлат ўз ҳудуди дея эълон қила олмаса, табиий йўлдошимиз саҳнидаги бойликни ким қазиб олади? Келажакда давлатлар ўртасидаги айни рақобат кучаядими?
Ой учун янги пойга, улкан ресурс ва келгуси қадамлар ҳақида батафсил ЎзАнинг “YouTube” каналида танишишингиз мумкин.
Ф.Яхшибоева,
У.Тўхтаев (видео),
ЎзА