Ойбекова Гуласал Сайдазим қизининг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ёшларда гипертония касаллиги ривожланишида симпатоадренал тизими функционал фаоллигининг бузилишлари ва профилактика чоралари” мавзусида
Ойбекова Гуласал Сайдазим қизининг “14.00.06 – Кардиология” ихтисослиги бўйича “Ёшларда гипертония касаллиги ривожланишида симпатоадренал тизими функционал фаоллигининг бузилишлари ва профилактика чоралари” мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши химояси Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.02.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 6 октябрь куни соат 13:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 170100, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Юсуф Отабеков кўчаси, 1-уй, Андижон давлат тиббиёт институти.
Тел/факс: (99874) 223-94-50
e-mail: info@adti.uz