Сайловга оид саволим бор...

Парламент ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловлар юзасидан сайловчилардан келаётган саволларга жавоблар тақдим қилишда давом этамиз.   

Навбатдаги саволда сайлов якунланганидан кейин овоз бериш натижалари юзасидан кимга шикоят қилиш мумкинлиги ҳақида сўралган. Бунга жавобан Марказий сайлов комиссияси аъзоси Мухтабар Ҳусанова қуйидагиларни қайд этди:   

—  Сайлов қонунчилигимизга кўра, Қонунчилик палатасига сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан беш кун ичида бу қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.   

Халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор ҳудудий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан беш кун ичида бу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.   

Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор эса туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан беш кун ичида бу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.   

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/REuHAn7X5N0" title="Ovoz berish natijalari yuzasidan kimga shikoyat qilish mumkin?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Айрим сайлов участкалари бўйича сайлов ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, шундай участкалар бўйича овоз бериш натижалари, агар бу натижаларсиз ҳам сайлов умуман бўлиб ўтган деб топилиши мумкин бўлса, тегишли сайлов комиссиясининг қарорига биноан сайловнинг умумий натижаларидан чиқариб ташланади.   

Тегишли сайлов комиссияси сайлов якунлари бўйича баённома тузади ва қарор қабул қилади.   

Муҳтарама Комилова,  

Аброр Содиқов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Овоз бериш натижалари юзасидан кимга шикоят қилиш мумкин? (+видео)