9 май – Хотира ва қадрлаш куни

9 май – Хотира ва қадрлаш куни Сурхондарё вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идораларида бўлиб ўтаётган тадбирларда Ватан тинчлиги, халқимиз ободлиги учун жонини фидо қилган мард, жасур юртдошларимиз ёд этилиб, ўтган аждодлар хотирланаётир. Юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фидойи кекса авлод вакилларига ҳурмат бажо келтирилиб, уларнинг ибратли ҳаёт йўллари шарафланмоқда. 

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳам соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган марҳум устозларини ёд этиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олмоқда. Айни пайтда қарилик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари хонадонларида бўлиб, дилдан суҳбат қилмоқда. 

Марҳум Эркин Ҳакимов ҳам прокуратура органларида хизмат қилиб, барчага ибрат бўлди. Бундан 32 йил муқаддам Шеробод тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида иш бошлаган марҳум Эркин Ҳакимов ўзининг ибратли ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлди. Кўплаб ёш ходимларга устозлик қилиб, касб сирларини чуқур ўргатди. 2017 йилда Бойсун туман прокурори, 2019-2020 йилларда МИБ Сариосиё туман бўлими бошлиғи ўринбосари ва бошқа лавозимларда хизмат қилган йилларда ҳам ўз тажрибаларини шогирдлари билан баҳам кўрди. Афсуски, 60 ёшга етганида тасодифан ҳаётдан кўз юмди. Эркин Ҳакимов қарилик гаштини сура олмаган бўлса-да, у киши яқинлари, ҳамкасблари қалбида мангу яшаб келмоқда. Шогирдлари унинг хотирасини доим ёд этиб, оила аъзоларидан  хабар олиб туради.

Узоқ йиллар МИБнинг Шеробод тумани ва Термиз шаҳри бўлимлари бошлиғи лавозимида хизмат қилган Шербой Маматов эса адолатпарвар, меҳнатсевар, деҳқончиликка меҳр қўйган самимий инсон эди. У шогирдларига давлат ижрочисининг ўта масъулиятли ва айни пайтда шарафли вазифа эканини ипидан игнасигача тушунтириш баробарида деҳқончиликнинг ҳам ноёб сирларидан сабоқ берди. Ҳаётлик чоғида иссиқхона барпо этиб, турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини парваришлашдан толмади. Аксинча, томорқадан оқилона фойдаланишнинг сиру синоатини, ҳалол меҳнатнинг ўзгача завқу шавқини суюкли шогирдлари, фарзандлари ва набираларига қунт билан ўргатишдан чарчамади.  

Билаги куч-қувватга тўлган 43 ёшида ҳаётдан бевақт кўз юмган Абдумалик Раҳмоновни ҳам МИБ ходимлари илиқ хотиралар билан ёдга олади. 

Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги фаолиятини суд органларида бошлаган А.Раҳмонов 2005 йил Денов тумани суд ижрочиси лавозимида давом эттирган. Қисқа умри давомида тизимдаги ҳалол меҳнати билан кўпчиликка танилди. Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва бошқа ишларда ҳақиқий қонун ҳимоячиси эканини намоён этди. Унинг юксак инсоний фазилатларини ҳамкасблари ва яқинлари ҳамиша илиқ сўзлар билан ёдга олади.

МИБ Шеробод тумани давлат ижрочилари кўп йиллар соҳада хизмат қилиб, бугун фарзандлар ардоғида қарилик гаштини сураётган фахрийларга ҳурмат бажо келтирди. Дилдан суҳбатлашиб, бирга хизмат қилган йилларини эслашди. Ҳаётий ва иш тажрибалари билан ўртоқлашди. 

Тадбирларда ўтганларнинг оила аъзолари ва нафақадаги меҳнат фахрийларига байрам туҳфалари топширилмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтганларни хотирлаб, фахрийларни эъзозлаш шарафли бурч