Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова иштирокида брифинг ташкил этилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги қарори билан тасдиқланган “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида тавсиянома берилган кундан бошлаб уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул қилиниши учун амал қилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, ўтган йили тавсиянома олган, лекин ОТМга кира олмаган талабгорнинг тавсияномаси жорий йилда ҳам амал қилади.  

Қайд этилишича, ҳар бир фуқаронинг ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами мавжуд бўлиб, бу рақам ҳар бир фуқаронинг паспортида ёзилган бўлади. Паспорт янгисига алмаштирилганда ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами ўзгармайди. Ўтган йили тавсиянома олиб, ОТМга кира олмаган талабгор хотин-қизларнинг бугунги кунда фамилияси ўзгарган ёки паспорти алмашган бўлса ҳам олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганда тавсияномадан ҳеч қандай тўсиқларсиз фойдаланишлари мумкин.  

Шунингдек, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 405-моддасида болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланиши, бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилиши, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра, мутахассислиги бўйича меҳнат стажи ҳисобланаётганда тавсиянома олиш истагида бўлган талабгор аёллар бола парвариши бўйича таътилда бўлса, ушбу давр иш стажига қўшилади.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йили тавсиянома олган, лекин ОТМга кира олмаган талабгорнинг тавсияномаси жорий йилда ҳам амал қилади