Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда “Ўзбеккўмир” АЖ мутасаддилари томонидан соҳага тегишли маълумотлар тақдим этилди.

Қайд этилишича, “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан ўтган 2022 йил якуни билан 5 073,9 минг тонна кўмир қазиб олинган  ва режа (4 800,0 минг тонна) 105,7 фоизга бажарилган. Бу олдинги йилдагига нисбатан 200 минг тоннага кўпдир.  

Шунингдек, бирламчи каолин қазиб олиш режаси ўтган 2022 йилда 210 минг тонна бўлиб, амалда бу кўрсаткич 441,9 минг тоннани ташкил этган. Иккиламчи каолин қазиб олиш ҳажми 309,8 минг тоннага тенг бўлган. Йил давомида истеъмолчиларга 5 319,7 минг тонна кўмир етказиб берилган.    

2022 йилда 34,4 миллион куб метр ҳажмда кон устини очиш ишлари режалаштирилган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 17,4 миллион куб метрни ёки режага нисбатан 50,5 фоизни ташкил этган. Ишлаб чиқариш амалдаги нархларда 1 190,4 миллиард сўмга бажарилиб, режага нисбатан 103,8 фоизни ташкил қилган. Ушбу кўрсаткич таққослама нархларда 935,4 миллиард сўмга тенг бўлиб, режага нисбатан 105,4 фоизга бажарилган.  

Жамият томонидан маҳаллийлаштириш дастури бўйича тадбирлар изчил олиб борилмоқда. Ҳисобот даврида тизим ташкилотлари томонидан 6,6 миллиард сўм эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда режа 6,9 миллиард сўм ёки режа 104,2 фоизга бажарилган.  

Бугунги кунда жамиятда дебитор-кредитор қарздорликларини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Ҳисобот даврида дебитор қарздорлик 405,3 миллиард сўмни ташкил қилган ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 297,1 фоизга тенгдир. Кредитор қарздорлик 240,1 миллиард сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,4 фоизни ташкил қилди.  

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, айни кунларда “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли 89 та ҳудудий кўмир омбори ва 12 та шохобчаси ишлаб турибди.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йил 2021 йилдагига нисбатан 200 минг тонна кўп кўмир қазиб олинган