Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси 2025 йил январь ойида 1084 бирликни ташкил этади. 2024 йил декабрь ойига нисбатан 8,4 фоизга ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,6 фоизга сезиларли ошган. Бу, Ўзбекистон бўйлаб ишбилармонлик фаоллигининг ижобий ўсиш тенденциясидан далолат беради.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган. 2025 йилнинг январь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 8,4 фоизга ошиб, 1084 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган. Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақаларидаги операциялар сони 10,9 фоизга камайган. Товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 33,3 фоизга ортган. Фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,1фоизга ошган. Товар белгилари бўйича компонент 45 фоизга камайган. 

Ҳудудлар кесимида Сурхондарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган. 2025 йил январь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 11 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Жумладан, Сурхондарё (31,9 фоиз), Жиззах (31,0 фоиз), Хоразм (30,9 фоиз), Самарқанд (29,9 фоиз) ва Қашқадарё (28,2 фоиз) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган. Шу билан бирга, ушбу индекс Наманган (4,7 фоиз), Навоий (3,7 фиоз), ва Андижон (3,4 фоиз) вилоятларида камайиш кузатилган. 

2025 йил январь ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 677,4 минг тани ташкил этди ва 2024 йилнинг декабрь ойига нисбатан 692,8 минг транзакцияга камайган. Банклараро тўлов операциялари сони ўтган ойга нисбатан барча ҳудудда камайган. 2025 йил январь ойида республиканинг 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан камайган. 

Хусусан, Қашқадарё (33,4 фоиз),Самарқанд (29,0 фоиз), Наманган (23,8 фоиз), Сурхондарё (23,7 фоиз) ва Сирдарё (23,2 фоиз) вилоятларида сезиларли камайиш кузатилган. 2025 йилнинг январь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индексининг биржа компоненти 1,3334 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 33,3 фоизга ошганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 3,8 фоизга ва тузилган битимлар сони 62,8 фоизга ошганлиги билан изоҳланади. 

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил январь ойида 6 174 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 1,7 фоизга камайган. Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил январь ойида 1,0111 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,1 фоизга ортган. 

Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 фоизга камайган. 2025 йил январь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (453 545 бирлик) нисбатан 5 559 бирликка ортиб, 459 104 бирликни ташкил этган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 35 тага ошган. Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 358 116 тадан 363 628 тага ортган (ўсиш 5 512 та). 

Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 91 752 тадан 91 764 тагача (12 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 712 тани ташкил этиб, 2024 йилнинг декабрь ойига нисбатан 35 тага ошган. 2025 йил январь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 0,5504 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг декабрь ойига нисбатан 45 фоизга камайган. 2025 йилнинг январь ойида юридик шахслар томонидан 284 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган ойда юридик шахслар томонидан 284 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган