Отахонов Алишербек Абдумутал ўғлининг техника фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Продукцион мантиқ асосида веб-ҳаволаларни текшириш алгоритмлари ва дастурий таъминоти» мавзусида
Отахонов Алишербек Абдумутал ўғлининг 05.01.04 – «Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти» ихтисослиги бўйича «Продукцион мантиқ асосида веб-ҳаволаларни текшириш алгоритмлари ва дастурий таъминоти» мавзусидаги техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.09/2025.27.12.Т.01.01.М рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 26 ноябрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 108-уй. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Тел.: (99871) 238-64-70
e-mail: tuit@tuit.uz