Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги Қовунчи тепа кўчасида истиқомат қилувчи Ўткирбек Эргашев 2019 йилда туғилган фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаётганлиги сабабли васийлик ва ҳомийлик органи, шаҳар тиббиёт бирлашмасига бир неча бор мурожаат этган. Лекин мурожаати эътиборсиз қолиб кетаётгани хусусида Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч телефони орқали мурожаат йўллади.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ушбу ҳолатни ўрганиш ва зарур чорани кўриш мақсадида мурожаатни ўз назоратига олди. Ўрганиш давомида Ў.Эргашевнинг турмуш ўртоғи Зарина Сейдалиева Россия давлатида туғилганлиги, шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд эмаслиги сабабли, бир неча маротаба элчихонага мурожаат қилганлиги маълум булди. Аммо натижа ижобий бўлмаган.  

Шу орада улар фарзандли бўлди. Онасининг ҳужжатлари мавжуд эмаслиги боис, васийлик ва ҳомийлик органи ҳам шаҳар туғруқхонасидагилар ҳам бу ишни пайсалга солди ёки эътиборсизлик қилди. Ўз вақтида болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилмади.

Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларида ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.  

Бироқ, фуқаро Ў.Эргашевнинг мурожаати тегишли ташкилотлар томонидан мазмунан ўрганилмасдан рад этилаверган. Хуллас, “отангга бор, онангга бор” қабилида иш кўрилган. Шундан сўнг ҳафсаласи пир бўлган ота Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефонига мурожаат қилган.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Янгийўл туман ФҲДЁ бўлими ходимлари кўмагида Ўткирбек Эргашевнинг 2019 йил 27 октябрда туғилган фарзанди Шаҳзода Ҳасановага 2021 йил 26 февраль куни туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси расмийлаштириб берилди.

Бир фуқаронинг қанча югур-югури, биргина ФҲДЁ бўлимининг саъй-ҳаракати билан ҳал бўлди.  

Шунга ўхшаш, Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш маҳалласида яшовчи Мадина Имомназарованинг қарамоғидаги жияни, 2014 йилда туғилган Соҳиб Алимардоновнинг мактаб ёшига етганлиги, бироқ, унинг шу вақтгача туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги сабабли ишонч телефонига қилган мурожаати бошқарма мутасаддилари иштирокида ўрганилди. Натижада, фуқаро М.Имомназарованинг ҳам муаммоси ҳал этилди. Энди Соҳибжон ҳам ўз тенгдошлари қатори мактабга бориш имкониятига эга бўлди.

– Соҳибжон мактабга боришини эшитиб, қувончи чексиз, – дейди Мадина Имомназарова. – Ахир етти йилдан буён туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини ололмай, қийналаётган эдик. Шукрки, ФҲДЁ ходимлари кўмагида узоқ вақтдан бери қийнаб келаётган муаммо ўз ечимини топди.

Олмалиқ шаҳар Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Дилдора Ибрагимова, ёлғиз ўзи икки нафар фарзанди билан онасининг уйида яшаётгани, ҳеч қаерда ишламаслиги, фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олишда ёрдам сўраб Давлат хизматлари агентлигининг ишонч телефонига мурожаат қилган.

Мурожаатни атрофлича ўрганиш натижасида, Дилдора Ибрагимова фуқаро Жасурбек Абдувалиев билан қонуний никоҳда бўлмаганлиги сабабли, 2017 ва 2020 йилда туғилган қиз фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилмаганлиги маълум бўлди. Қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар тушунтирилганидан сўнг, Олмалиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан ҳар икки фарзандига ҳам туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.  

Халқимизда розилик, шукроналик ҳисси бўлиши учун, энг аввало, фуқаролар биринчи мурожаат қилган идора масъуллари уларни яхшилаб тинглаши, муаммосини вақтида ҳал қилиши муҳим. Шундагина одамларнинг оворагарчилигининг олди олинади, муаммолари ўз вақтида ечим топади. Бу эса жамиятда адолат тамойиллари қарор топишига хизмат қилади.

Аббос Аҳмедов,

Давлат хизматлари агентлиги  

Тошкент вилояти бошқармаси  

бошлиғи ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Отангга бор, онангга бор”дан чарчаган фуқаро Президентнинг ишонч телефони орқали мурожаат йўллади