Қонун лойиҳасига шарҳ
Парламент қуйи палатасига киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш, тазйиқ ва зўравонликни тақиқлаш принциплари такомиллаштирилмоқда. Яъни, меҳнат жараёнида бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки таҳдид қилган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа ишга ўтказиш ёки ишдан бўшатиш амалиёти қўлланилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари рўйхатига киритилиб, давлат томонидан уларни ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар таъминланиши белгиланмоқда.
Шунингдек, лойиҳада ишлаётган эркаклар фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёрлар таклиф этилмоқда. Таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар миллий қонунчилигимизда бундай таътил назарда тутилмаган эди. Шу сабабли эркаклар касбий ва оилавий мажбуриятларини уйғун тарзда амалга оширишга қийналган ёки ўз ҳисобидан таътил олишга мажбур бўлган.
Ушбу қонун лойиҳаси ҳақида депутат Нодир Тилаволдиев батафсил маълумот берди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ABZGuAE81B8" title="Otalik taʼtili: farzand tugʻilganda erkaklarga ham 5 kunlik dam beriladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Муҳтарама Комилова, Дониёр Ёқубов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА