Сирдарё вилояти Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими томонидан алимент қарздорликларини ундириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда иш юритувида 1 285 та ҳужжатдан 220 таси бўйича ундирув қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган.

Ишсиз алимент тўловчилар юзасидан 574 та ижро ҳужжати интизомли ва интизомсиз алимент тўловчилар гуруҳига ажратилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда асосий ҳаракат ишсизларнинг бандлигини таъминлашга йўналтирилган.

Ишсиз алимент тўловчиларни доимий иш ўрнига эга бўлишларини таъминлаш мақсадида уларни ишга жойлаштириш ва шу йўл билан алимент қарздорлигини камайтириш бўйича ҳам туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркалари ташкил қилиб келинмоқда. Ҳамкорликда ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларида ишсиз юрган алимент тўловчиларнинг 128 нафари доимий ҳамда 36 нафари мавсумий ишларга жойлаштирилган.

Жорий йил бошидан 497 та ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 37, 40, 41-моддаларининг тегишли бандларига асосан тамомланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Д.Б.дан ундирувчи Э.Я. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан ундирувчига 43 020 000 сўм алимент пуллари фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар тўлиқ ундириб берилди.

Ш.Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота фарзандига 18 ёшгача бўлган алимент пулларини тўлаб берди