OSW: Геосиёсий инқироз модернизация учун тарихий имконият
2026 йил чуқур глобал беқарорлик шароитида, Украинадаги можаро бешинчи йилга кирган ва бутун дунё бўйлаб транспорт ва энергетика йўллари тўсилган бир пайтда, Марказий Осиё минтақаси кутилмаган чидам намойиш этмоқда ва глобал бетартибликка қарши жозибадор макон сифатида намоён бўлмоқда.
Польша Шарқий Европа тадқиқотлари маркази (OSW) мутахассиси Кшиштоф Страчота таъкидлашича, “Хитой, Европа ва Қўшма Штатларнинг сиёсий соябони Марказий Осиёнинг беш мамлакатига бир-бири билан ҳамкорликни жадал ривожлантириш, шунингдек ўз манфаати, нафақат хусусий, балки давлат манфаатини ҳам аниқ илгари суриш имконини беради”.
Нима учун Марказий Осиё Ғарб ва Хитой учун стратегик аҳамиятга эга? Бунга бир неча сабаб бор. Биринчидан, минтақада Европа Иттифоқи учун жуда зарур улкан хом ашё захираси мавжуд: масалан, ноёб ер унсурлари, уран. Бу ЕИ учун жуда муҳим. Иккинчидан, Россия ва Эрон орқали ўтадиган йўналиш ёпилиши ортидан Марказий Осиё логистика йўлаклари глобал савдо учун ягона кўприкка айланди. Бундан ташқари, ижтимоий нотинчликнинг олдини олиш учун маҳаллий ҳокимиятлар жадал иқтисодий либераллаштириш ва модернизация йўлини танладилар.

– Бундай ўзгариш охир-оқибат етакчи глобал кучлар томонидан минтақа билан мисли кўрилмаган даражада дипломатик ва инвестиция мулоқотига олиб келди, – дейди эксперт. – Шуниси эътиборга лойиқки, турли томонлар ўртасида кечаётган шиддатли рақобат шароитида ташқи шериклар стратегик ресурс ва янги логистика йўналишларига кафолатли кириш учун вақтинча қатъий сиёсий шартлардан воз кечиб, имкон даражасида мослашувчан ва прагматик ҳаракат қила бошладилар.
С.Раҳимов, ЎзА