Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг олтинчи саммити ўз ишини бошлади. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.

Аввалроқ ушбу мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров галдаги анжуман 50 га яқин делегация вакилларини бир жойга тўплашини маълум қилганди.

Қозоғистон раислик қилаётган олий даражадаги навбатдаги учрашув ОҲИЧКни чақириш ташаббусининг 30 йиллигига тўғри келди. Саммитга аъзо ва кузатувчи давлатлар, ташкилотлар, ҳамкор тузилмалар етакчилари таклиф этилган.

Осиё кенгаши саммити пандемиядан кейинги даврда қитъадаги энг йирик сиёсий тадбирлардан бирига айланиши кутиляпти. Тадбир давомида, жумладан, Қозоғистон раислигидаги икки йиллик фаолият сарҳисоб қилинади.

11 давлат раҳбари иштирок этадиган саммит давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши, қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши саммити бошланди