Болгариянинг София шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дунёнинг 71 мамлакатидан 551 нафарга яқин полвонлар ўзаро беллашмоқда. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг илк кунидаёқ 3 та олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга чиқиб олди.

Жумладан, мусобақанинг вазни 40 килограммгача бўлган қизлар ўртасидаги беллашувларида Дилафрўз Болтабоева барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди ва мазкур ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган ўзбекистонлик иккинчи дзюдочи қизга айланди.

Бу йилги жаҳон чемпионатининг ўғил болалар орасидаги баҳсларида  Хушнуд Султонов (50 -кг) ва Хушнудбек Бурхонов (55 -кг) ўз вазн тоифаларида терма жамоамиз ҳисобига олтин медаль келтирди.  

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон терма жамоаси бугунга қадар ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз тарихида бундай натижа қайд этмаган. Дарвоқе, мусобақанинг биринчи кунидан сўнг фақатгина IJF байроғи остида ҳаракат қилаётган дзюдочилар ҳисобида 1 та олтин медаль мавжуд.

Бугун, 28 август куни ўғил болалар -60 ва -66 кг. вазнда, қизлар -48 ҳамда -52 кг. вазн тоифасида татамига чиқади. Унда қуйидаги вакилларимиз медаллар учун курашадилар:

60 кг: Дилшод Каримов – Юлиус Глазер (Германия), Муҳаммадкарим Носиров – Самуил Димитров (Болгария);

66 кг: Султонбек Қўлдошбоев –Никола Хожи-Велькович, (Хорватия);

48 кг: Гулмира Холмурзаева – София Мазур (Қирғизистон);  

52 кг: Нигина Мирзакова – Моника Мартинес (Испания).

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсмир дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди