Осиё Тараққиёт банки матбуот хизматининг хабар беришича, Осиё Тараққиёт банки Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (МОМИҲ)-2 коридорининг асосий қисмини модернизация қилиш лойиҳасини тасдиқлади.

Лойиҳа доирасида А-380 йўлининг қарийб 87 км янгиланади, жумладан Тўрткўл — Элликқалъа — Беруний янги айланма йўли қурилади. Интеллектуал транспорт тизимлари жорий этилиб, юк машиналари вазнини назорат қилиш, электромобилларни қувватлантириш станциялари бўлган дам олиш жойлари яратилади.

— Инвестициялар Ўзбекистоннинг минтақавий транзит маркази сифатидаги ролини мустаҳкамлаб, Қорақалпоғистонда инклюзив иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлайди. Иқлимга чидамли инфратузилма ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш узоқ муддатли барқарорликни таъминлаб, одамлар ва бизнес учун саёҳатни хавфсизроқ ва самаралироқ қилади, — дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая.

Хабарда маълум қилинишича, лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 294 млн доллар бўлиб, шундан ОТБ ҳиссаси 233,1 млн долларни ташкил қилади.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистондаги йўл қурилиши учун 233 млн доллар кредит ажратди