Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги минтақавий алоқалар учун муҳим бўлган миллий йўлларни реконструкция қилиш ва модернизация қилиш учун 273,85 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

– Қўшни давлатлар билан савдо ва транспортни осонлаштирадиган ишончли йўл тармоқлари денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакат сифатида Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишида муҳим аҳамият касб этади, – деди ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.

Қайд этилишича, ОТБ лойиҳаси Сурхондарё вилоятидаги Дербент ва Денов ўртасидаги 106 километрга яқин давлат йўлини янгилайди ва Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу (А380) автомобиль йўлининг қарийб 87 километрини реконструкция қилиш имкониятини беради. А380 автомагистрали Афғонистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни боғловчи Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (САРEС) 2-коридорининг бир қисмидир.

Лойиҳа кам техник хизмат кўрсатилган бетон қопламали йўлларни кенгайтиради ва уларнинг ҳолатини яхшилайди, саёҳат вақтини ва транспорт воситаларини ишлатиш харажатларини сезиларли даражада камайтиради.

Шунингдек, бу йўналишлар ва кесишмаларни янгилайди, автобус тўхташ жойларини ва пиёдалар учун қулай шароитларни таъминлайди, аниқроқ белгилар ва бошқа хавфсизлик функцияларини қўшади. Автотранспорт воситаларининг ортиқча юкланишининг олдини олиш ва юлка ётқизилишининг олдини олиш учун Дербент ва Денов яқинида иккита ҳаракатда тортиш тизими ўрнатилади.

Лойиҳа молиявий саводхонлик, онлайн маркетинг ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўникмаларни ўргатиш орқали лойиҳа жамоаларидаги тадбиркор аёлларнинг COVID-19 пандемиясининг салбий таъсиридан иқтисодий тикланишини қўллаб-қувватлаш учун 150 минг доллар миқдоридаги техник ёрдам грантини ўз ичига олади.

Ш. Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон йўлларининг реконструкцияси учун 273,85 млн. АҚШ доллари ажратади