Осиё ўйинлари: Кураш мусобақаларининг сўнгги кунида мамлакатимиз вакиллари иштирок этмайди
Японияда ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларида ватанимиз спортчиларининг юқори натижаларни қайд этаётгани эътирофга лойиқ бўлса, миллий спортимиз кураш мусобақалари орқали "Аичи–Нагоя-2026" спорт майдонларида Ватанимиз байроғидан жило олган яктакларда спортчиларнинг беллашаётгани янада эътиборли воқелик бўлмоқда.
Ортда қолган кураш мусобақаларининг икки кунлик сарҳисобига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш медаль билан Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади.
Бугун, 29 сентябрь куни миллий спортимиз кураш бўйича Осиё ўйинларининг сўнгги медаллари ўз эгаларига топширилади.

Бугунги дастурда қитъа ўйинларига ажратилган квоталар ҳолатида ўзбекистонлик спортчилар кураш мусобақаларида иштирок этмайди.
Мусобақаларнинг сўнгги кунида эркаклар ўртасида -66, аёллар ўртасида эса +87 кг. вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилиб, қитъанинг 16 та мамлакат вакиллари совринли ўринларга даъвогарлик қилади.

Шиддатли курашларда нуфузли халқаро турнирларда ғолиб ва совриндорликка эришган курашчилар иштирок этмоқда. Беллашувларни Халқаро кураш ассоциациясининг тажрибали ҳакамлари бошқариб бормоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА