Осиё ўйинлари: академик эшкак эшувчиларимиз уч медалга сазовор бўлди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг академик эшкак эшиш бўйича баҳсларда вакилларимиз шоҳсупага кўтарилди.
Жумладан, эркаклар ўртасидаги M1x дастурида иштирок этган Шаҳбоз Холмурзаев маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медалга сазовор бўлди. M2- дастурида Меҳрожбек Маматқулов ва Павел Сорин жуфтлиги кумуш медални қўлга киритган бўлса, Алишер Турдиев ва Максим Голубев дуэти бронза медалга эга чиқди.
Шу тариқа, «Аичи-Нагоя-2026» Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 1 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА