Осиё чемпионатининг илк кунида дзюдочиларимиз муваффақиятга эришди
Хитойнинг Ордос шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг биринчи кунги беллашувларида ҳамюртларимиз 3 та медалга эгалик қилди.
19 та давлатнинг 200 нафарга яқин дзюдочиси қатнашган қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Муросасиз беллашувларда ҳамюртларимиздан Лазиза Ҳайдарова ва Сита Қадамбоева ўз вазнларида кумуш, Самариддин Қўчқоров бронза медалини қўлга киритди.
Чемпионат 18 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА