Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида спорт курашлари бўйича лицензион турнир якунига етгач, Осиё чемпионатига старт берилди.

Регламентга кўра, 13 апрель куни мусобақани юнон-рум кураши усталари бошлаб беришди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қувонарлиси, ушбу кун дастурида терма жамоамиз 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди. -55 кг вазн тоифасида “Нанкин – 2014” ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Илҳомжон Баҳромов финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи беллашувда юртдошимиз япониялик Ю. Шиотанига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, -87 кг вазнда “Токио – 2020” лицензиати Рустам Ассакалов ярим финалгача етиб борди. Эронлик рақибига имкониятни бой бергач спортчимиз бронза медали учун гиламга чиқди. Ушбу босқичда у мусобақа мезбонларидан бири Нурсултан Турсиновдан устун келди. 130 кг вазн тоифасида кечган бронза медали учун курашда эса Суҳроб Фаттоев қирғизистонлик Мурат Рамонов тўсиғидан ўта олмади.

Бугун курашган вакилларимиздан Элмурат Тасмурадов (-63 кг) ҳамда Билан Налгиев (-77 кг) чорак финалда ўз иштирокларини якунладилар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионати кумуш ва бронза медаллари билан бошланди