Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида ўтаётган «Осиё болалари» ўйинларининг ортда қолган еттинчи кунги мусобақаларида ўзбекистонлик спортчилар 9 та медаллар шодасини қўлга киритди.
Шиддатли ўтаётган мусобақаларнинг баскетбол3х3 баҳсларида терма жамоамиз аъзоларининг кучлилар орасида кумуш медалга сазовор бўлиши, дзюдо ва енгил атлетикачиларимизнинг ўзига хос маҳорати туфайли Ўзбекистон спорт делегациясининг умумий медаллари сони 21 та олтин, 22 та кумуш, 17 та бронзани ташкил этмоқда.
Умумжамоа ҳисобида Беларусь (22-21-23) спортчилари 66 та медаллар шодаси билан 1-ўринда бораётган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси (21-22-17) 60 та медаллар жамланмаси билан 2-ўринни банд этган.
Бугун, “Осиё болалари” ўйинларининг саккизинчи кунида бокс, кураш, енгил атлетика, ўқ отиш спорт турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтади.
Айтиш лозим, ўйинларда 25 та давлатнинг 30 та спорт жамоаси иштирок этаётган бўлса, бугунгача 19 жамоа вакиллари совринли ўринлардан жой олди. Қолган 11 та жамоа ҳали биронта ҳам медални қўлга кирита олмади. Мусобақаларнинг тантанали ёпилиш маросими 6 июль куни бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА