Президентимизнинг «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонига кўра, ўрта тиббиёт ходимлари учун янги иш ўринлари яратилади.

Мазкур ҳужжатда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда «тиббиёт бригадалари» фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалар томонидан аҳолига янада сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш мақсадида ўрта тиббиёт ходимлари учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта, 2022 йил 1 январдан эса яна қўшимча 10 мингта штатлар ажратилиши белгиланган.

Яна бир янгилик шуки, 2021 йил 1 июнга қадар оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ҳамда туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалар эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларнинг янгиланган штат нормативларини тасдиқланади.

Шунингдек, Фармонда яна бир муҳим жиҳат – ўрта тиббиёт ходимларининг мақомини ошириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган.

2021 йил 1 августга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва етакчи хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, ўрта тиббиёт ходимлари мақомини ошириш нуқтаи назаридан уларнинг малака талаблари, вазифалари, ваколатлари, жавобгарлиги, ихтисослик йўналишларини кенгайтириш, лавозимларини, шунингдек, ўқув дастурлари ва режаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш белгиланди.

Шундан келиб чиқиб, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва уни 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тўлиқ жорий қилиш кўзда тутилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта тиббиёт ходимлари учун 20 мингта янги иш ўрни ташкил этилади