Маълумки, ҳудудларда тадбиркорлар фаолиятини ривожлантириш учун янада қулай шароит яратиш, ишлаб чиқариш ҳажми кенгайтириш ва бу орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида фаолият кўрсатаётган “MIGROS” масъулияти чекланган жамияти ҳам қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида ўз ўрнини топиб бормоқда. Корхона мутасаддиларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳудуддаги 3 гектар майдонда бунёдкорлик ишлари амалга ошириб, қандолатчилик цехини бошлади. Ўтган йилнинг февраль ойида эски, ташландиқ жойда 7 миллиард сўм маблағ эвазига қурилиш ишлари бошланган эди. Ҳозир шу жойда 60 иш ўрнига эга, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ажойиб маскан қад кўтарди.

- Туркиядан келтирилган замонавий ускуналар орқали соатига 400 килограмм турли ширинликларни тайёрлаш имконига эга, – дейди МЧЖ раҳбари Султонали Хидиров. - Бир кунда 200 қути харидорбоп қандолатчилик маҳсулотлари мамлакатимизнинг барча вилоятлари, шунингдек, қўшни Тожикистон давлатига мунтазам етказиб берилмоқда.  Ўз навбатида, “Робиябегим” ва “Зуҳро нур” деб номланган бўлимларида харидоргир шоколадлар ҳам ишлаб чиқариляпти.  

Келгусида тадбиркор мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсад қилган ҳолда фаолиятини янада такомиллаштириш ва маҳсулотлар турини кўпайтириш ниятида.  

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта Чирчиқлик тадбиркор ишлаб чиқарган қандолат маҳсулотларига қўшни давлатда ҳам харидорлар ортмоқда