Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишида туман ҳокими Олимжон Нурматовнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилда мўлжалланган истиқболли режалар тўғрисида туман аҳолисига мурожаати эшитилди. Хусусан, ҳудудда рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 2 минг 765 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич сўнгги 5 йилда 3 баравар ошгани таъкидланди.

Хизмат кўрсатиш хажмлари январь-ноябрь ойларида 675,4 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,7 фоизга бажарилди. Қурилиш ишлари бажарилиши январь-ноябрь ойларида 370,1 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 90 фоизни ташкил этди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги тармоқларида етиштирилган маҳсулотлар ва хизматлар ҳажми 1 триллион 404 миллиард сўмга етди. Жорий йил “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 1минг 927 та фуқарога 44 563 миллион сўм банк кредитлари ажратилди.

Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан туманда 2021-2023 йилларда умумий қиймати 2 триллион 88 миллиард сўмлик 39 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Бунинг натижасида 2 минг 767 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, тумандаги ишсиз ва бандлиги таъминланмаган 887 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди. Шу билан бирга, “Ёшлар дафтари” га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш мақсадида деҳқончилик қилиш истагида бўлган 838 нафар йигит-қизга 209,5 гектар ер майдонлари ажратиб берилди. Ёшларга оид давлат дастури доирасида 91 нафар ёшга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун жами 1,7 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

А. Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта Чирчиқда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми яна ортади