![](https://cdn.uza.uz/2020/11/18/08/03/AgOW0v7NlBDra0Gm5vlpptHdHygEL3qh_normal.jpg)
Бугунги пандемия шароитида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартиришни давр тақозо қилмоқда.
Аҳолини ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли мониторинг қилиш ва нарх-навонинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Тошкент вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
![](http://cdn.uza.uz/2020/11/18/08/03/x3QPjLVoeO0uvHMYd5o411O1hHznjSvr_front.jpg)
Жумладан, Ўрта Чирчиқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов бошчилигида мутасадди ташкилотлар масъуллари томонидан омборхоналарда сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдорини ўрганиб чиқди.
![](http://cdn.uza.uz/2020/11/18/08/03/kVQzoqjwAolWhZtIXgVg6IIgWkAh4Cgt_front.jpg)
Жумладан, "Салануз" МЧЖ томонидан 1720 тонна картошка, 950 тонна пиёз, "Шоли инвест", “Барака дон агро кластер” ва "GOLD-GRANATE" МЧЖлар томонидан 307 тонна гуруч захираси жамғарилган. Ушбу маҳсулотларини сақлаш учун махсус омборхоналар ҳам мавжуд. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ҳудуд аҳолисига барча маҳсулотлар етказилади. Айниқса, жойларда арзонлаштирилган кўчма бозорлар ташкил этилади.