Маълумки, ҳозирги кунда Гендер тенглик жамият ривожида муҳим бўлган ижтимоий муносабатларда долзарб аҳамиятга эга экани яққол кўринмоқда.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг оилада, жамиятда, айниқса, ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам ҳудудларда “аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш, тикувчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, паррандачилик ва экин майдонларидан ер ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар иштирокида ўқув-семинарлар ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман Давлат хизматлари марказида Бош вазир қабулхонаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси туман бўлими мутахассислари иштирокида ҳудуддаги “аёллар дафтари”га киритилган, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар иштирокида бўлиб ўтган ўқув-семинар ўтказилди. Унда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, билим ва касбий кўникмалар эгаллаб, ўз бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, саломатлигини сақлаш масалалари  муҳокама қилинди.

— Айни пайтда туман бўйича “аёллар дафтари”га киритилган 2 минг 397 нафар  хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, — дейди Ўрта Чирчиқ туман Давлат хизматлари маркази директори Севара Ҳошимова. —  Халқимиз учун муҳим бўлган мазкур жараённинг нечоғлик самарадорлиги ҳамда натижадорлиги бу каби ўрганишларга боғлиқ. Мазкур дафтарга киритилган аёллар билан алоҳида иш ташкил этилиб, суҳбатлар олиб борилмоқда. Бугунги тадбир давомида ҳам давлат хизматларини кўрсатишга доир янгиликлар, давлат хизматларидан my.gov.uz сайти орқали фойдаланиш, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш борасида батафсил маълумотлар берилди.  

Бугун Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан “маҳаллабай” тизими асосида иш олиб бориш йўлга қўйилди.

Марказга келишининг имкони бўлмаган, кам таъминланган, “аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг яшаш хонадонига бориб муаммоларини ўрганиш жараёнида уларга керакли ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилмоқда.  

 А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта Чирчиқда “Аёллар дафтари”га киритилган 2 мингдан зиёд хотин-қизлар муаммолари ўрганилди