ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбари раислигида “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва “Долзарб 90 кун” дастури доирасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси доирасида Сурхондарё вилояти тоғли ва тоғолди ҳудудларида жами 9 та стационар турдаги болалар оромгоҳи жорий йилнинг 11 июнидан ўз фаолиятини бошлаган эди.  

Ушбу оромгоҳларда ёз мавсуми 4 босқичи давомида жами 7 минг 440 нафар ўқувчи-ёшнинг дам олишини ташкил этиш кўзда тутилган.  

Шеробод туманида жойлашган Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти вилоят бошқармаси тасарруфидаги 250 ўринли “Бешбулоқ” болалар соғломлаштириш оромгоҳида мавсум давомида  жами  1 минг 200 нафарга яқин ўқувчи дам олиши режалаштирилган.

[gallery-24262]

Оромгоҳда айни пайтда 259 нафар бола таътил кунларини мароқли ўтказмоқда. Эътиборлиси, мазкур дам олиш масканида ҳар бир кунга алоҳида ном берилиб, мавзулар танлаганидир. Болаларнинг қизиқишига мос равишда футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка каби спорт турлари, шунингдек, каштачилик, рассомлик, медиа, рақс ва мусиқа тўгараклари ташкил қилинган. Китобхон болалар учун эса бой китоб фондига эга кутубхона фаолият олиб бормоқда. Бу масканда болаларнинг нафақат дам олиши, балки жисмоний ва маънавий жиҳатдан ҳам юксалиши учун етарли имконият яратилган.  

– Мавсум давомида тўрт сменада жами 1000 нафардан ортиқ болани қабул қилишни режалаштирганмиз, - дейди оромгоҳ директори Илҳом Шайматов.  – Болаларнинг мароқли дам олишини таъминлаш мақсадида 12 кунлик дастур ишлаб чиқилган.

Департамент томонидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари билан ҳамкорликда 5 та услубий қўлланма ишлаб чиқилган бўлиб, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда олий таълим муассасаларидан саралаб олинган тажрибали педагог ва фаол талабалар ёзги мавсумда оромгоҳларда айнан ана шу услубий қўлланмалар бўйича фаолият олиб бормоқда.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оромгоҳларда таътилни мароқли ўтказиш учун барча шароит муҳайё