Оролбўйида халқаро оила куни кенг нишонланди
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари Р.Нуразизов йиғилганларни сана муносабати билан табриклади.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда Президентимиз раҳбарлигида оиланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш, уни ижтимоий, иқтисодий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оилаларда ўзаро ҳамжиҳатлик, тинчлик, тотувлик муҳитини янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Дарҳақиқат, халқимиз азалдан оилани Ватан ичидаги Ватан, жамиятимизнинг асосий бўғини, миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган муқаддас даргоҳ сифатида алоҳида қадрлаб ва эъзозлаб келган. Чунки, барча эзгу ишлар оиладан бошланиб, ундан маҳаллага ва жамиятга кириб боради.

Тантанали байрам тадбирида шаҳар ва туманлардаги маҳаллаларнинг намунали оила эгаларига “Ибратли оила” кўкрак нишони топширилди. Шунингдек, “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари муносиб тақдирланди.
Тадбир санъат усталарининг байрам концерт дастури билан давом этди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.