Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида оммавий қабуллар бошланди.

Жумладан, Қўнғирот туманида бўлиб ўтган оммавий қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Исаков томонидан жами 31 нафар фуқаро қабул қилинди. Фуқароларнинг 23 та мурожаати жиноят ишлари бўйича, 6 таси фуқаролик ишлар бўйича, 1 таси маъмурий ишлар бўйича, 1 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатни ташкил этади. Шундан 29 нафар фуқаронинг оғзаки, 2 нафар фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилинди.

Жами 31 та мурожаатдан 14 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 15 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Жумладан, жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди томонидан жами 10 нафар маҳкумга нисбатан, шундан 2 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди, 8 нафар шахсга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазолари енгилроғи билан алмаштирилди. Шунингдек, 2 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 5 нафар шахсга нисбатан иш ҳақи ундириш ҳақидаги аризалар қаноатлантирилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.

Оммавий қабуллар давом этмоқда.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар бошланди