Давлат дастурининг 2025 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси муҳокамаларида Бош вазир ўринбосари экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Қайд этиланидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйича 55 та “яшил боғлар” барпо этилди. 130 минг гектар майдонда ўрмон барпо қилиш ва қайта тиклаш тадбирлари амалга оширилган. Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар майдони 2 млн. гектарга етказилди.  

Қарийб 548 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилинди. Республикамиз умумий ер майдонининг 3,4 миллион гектари ўрмонзор, 1,3 млн. гектари бутазор бўлиб, ўрмон билан қопланган майдонлар 4,7 миллион гектарга етди. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони 10 млн. гектардан ошди. 700 гектардан ортиқ майдонлар ҳимоя ўрмонзорлари экиш учун тайёрланди.

Баҳор мавсумида 6 млн.дан ортиқ дарахт кўчатлари экилгани маълум қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрмон билан қопланган майдонлар 4,7 миллион гектарга етган