Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Натижада жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини шакллантириш, одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш ва бу борада амалга оширилиши муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, Андижон вилояти суди раиси Талъатжон Мелибоев Балиқчи туманида фуқаролар билан учрашиб, давра суҳбати ҳамда сайёр қабул ўтказди. Унда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ-эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш, суд иши юритувининг сифати, аҳолининг суд идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтиришда судьяларнинг ташкил этаётган тадбирлари муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.  

Шунингдек, давра суҳбатида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, уларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалий ечим топиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлиги алоҳида қайд этилди.

[gallery-3881]

Сайёр қабулда  ана шу тоифадаги ҳамда ҳуқуқий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг суд қарори билан ўтаётган жазо муддатини қисқартириш, алимент ундириш, ишга жойлашиш, нафақа олиш, никоҳдан ажрашиш сингари суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммолари эшитилди. Қатор мурожаатлар юзасидан ишлар тегишли судлов ҳайъатларига кўриб чиқиш учун юборилди, бир гуруҳ мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Сайёр қабулда қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар ижросини таъминлаш тегишли судларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олинди