Шовқин-суронга тўла бозорнинг ҳам ўзига хос завқи бор.

Халқимизнинг турмуш-тарзи, ҳаёт кечириш шароити бозорда бўладиган жараёнларда, суҳбатларда намоён бўлади. Шу сабабдан ҳам дам олиш кунлари пойтахтимиздаги Чорсу бозорини айланаман.

Одатда бозорда икки тоифадаги инсонлар бор: сотувчи ва ҳаридор. Сотувчи сотаётган маҳсулотининг нархини айтади, ҳаридор ўзининг қурби етган нархгача талашиб-тортишади. Шу мулоқотлар натижасида ўша одамнинг моддий имкониятларини ҳам англашимиз мумкин.

Бозорда турли хил расталар бор. Мевалар растасидан шунчаки ўтиб кета олмайсиз, қатор қилиб териб қўйилган мевалар иштаҳангизни қитиқлайди. Катта тоғорага аскар каби терилган қип-қизил олмалар мени ўзига тортмай қўймади.

– Олмалар қанчадан экан, – дедим бир дона олмани қўлимга олиб.

– 10 мингдан, олинг болам жуда ширин олма.

– 8 мингдан беринг, 2 килограмм оламан, – дедим.

– Ўғлим, ўзимизга ҳам баланд нархда келади, – деди, ёши 40-45 ёшлардаги сотувчи аёл.

– Майли, 2 килограмм беринг, – дедим.

Сотувчи аёл бу йил олманинг нархи қиммат бўлганлиги, ўзларига ҳам кўп фойда қолмаслигини куюниб гапирди. Қолаверса, шу сотувчилик орқасидан 2 та фарзандини репетиторга юбораётганини таъкидлади.

– Ўзингизга маълум, ҳозир репетиторлар ҳам қиммат, топган пулимни аранг етказяпман. Фарзандларим яхши билим олиб, келажакда катта ишларда ишлашини хоҳлайман, – деди сотувчи аёл тортилган олмаларни менга берар экан.

Фикрингиз тўғри дедимда, савдога барака тилаб йўлимда давом этдим. Уйга қайтар эканман, сотувчи аёлнинг репититор ҳақидаги фикрлари ўйлантириб қўйди.

Ўқувчиси репетиторга борса, бу – ўқитувчи билимсиз дегани эмас

Инсонни келажакда етук кадр бўлиб шаклланишида мактабда олган бошланғич таълимининг аҳамияти катта. Шунинг учун ҳам ота-оналар фарзандини мактабда таҳсил олиш даврида мунтазам назорат қилишлари лозим. Аммо бир ҳолатни инобатга олиш лозимки, ўқитувчи бир вақтнинг ўзида синфдаги барча ўқувчига бирдай таълим бера олмайди. Чунки болаларнинг ақлий ривожланиши, фикрлаши турфа хил. Кимдир ўтилган мавзуни бир мартада ўргана олса, яна кимдир бу мавзуни бир неча бор такрордан сўнг ўзлаштиради.

Шунинг учун ҳам ўзлаштириши паст ўқувчиларга репетитор керак. Қўшимча дарс ўтилган мавзуларни мустаҳкамлашга, бўшлиқда қолган мавзуларни яхши ўзлаштиришга, албатта, инсонни илмли бўлишига хизмат қилади. Аммо сўнгги вақтларда ўқитувчи ва репетитор фаолиятини солиштириш, мактаб ўқитувчисини билимсизликда айблаш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Аслидачи? Бу ҳақда мутахассис фикри билан қизиқдик.

Аюбхон Раджиев, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори:

– Умуман олганда қандайдир йўналишда фикр билдиришдан аввал шу мавзу юзасидан кичик бир тадқиқот ўтказиб, (камида) кейин хулоса қилиш керак деб ҳисоблайман. Шунда билиб-билмай “тош” отиб қўйилмайди. Бундан ташқари, таълим ҳақида гап кетганда, бир нарсани яхши тушуниб етиш керак. Яъни, деярли ҳамма давлатда муаммо бисёр. Сиз кучли деб билган мамлакатларда ҳам фуқаролари фарзандини мактабдан ташқари алоҳида қўшимча дарсга беради. Чунки, замон талаби шу қадар катталашганки, мактаб таълими билан чекланиш етарли эмас. Ҳар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг негизида рақамлар ётиши, кучли илмий тадқиқот асос сифатида бўлиши жуда муҳим. Шунинг учун ҳам, давлатимиз раҳбари бежизга А.Авлоний институтини таълим муаммоларини ўрганувчи институт сифатида қайта ташкил этиш топшириғини бермаган эдилар. Бугунги кунда бизнинг ташкилотда малакасини ошираётган умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ҳеч бир ўқув марказидаги репетиторлардан кам эмас. Аммо ўқитувчининг мактабда берадиган таълими ва репетиторнинг таҳсилини асло солиштирмаслик керак. Ҳамма ўз вазифасидан келиб чиқиб иш юритади. Шундай экан ўқувчиси репетиторга борса, у ўқитувчи билимсиз дегани эмас.

Бу касб эгалари бошқа давлатларда ҳам борми?

Маълумотларга кўра, Жанубий Кореялик ота-оналарнинг 98 фоизи ўз фарзандларини мактаб дастуридан ташқари қўшимча таълимга беришади. Бу ҳақда Корея таълимни ривожлантириш институти (KEDI) томонидан тадқиқотлар олиб борилган. Мазкур мамлакатда фарзанди бор респондентлар (ота-оналар)нинг ярмидан сал кўпроғи мактаблардаги таълим сифатини ўртача деб баҳолади ва қолган 33,9 фоизи салбий, 12,7 фоизи ижобий баҳо берган.

Ўқитувчиларнинг компетентлилигига бўлган ишонч даражаси мумкин бўлган беш баллдан 2,79 баллни ташкил этди. Шу муносабат билан, респондентларнинг 97,9 фоизи ўз фарзандларини турли хил хусусий таълим муассасаларида қўшимча дарсларга беришларини таъкидладилар. Бунга сабаб қилиб, респондентларнинг 24,6 фоизи ўз фарзандларининг рақобатбардошлигини таъминлаш истагини билдирган бўлсалар, 23,3 фоизи бошқа ота-оналарнинг қарорига ёндашиб шундай қилишлари билан изоҳладилар.

Европада билим даражаси паст ўқувчилар репетиторга боришмайди, ота-оналарнинг 10 фоиздан кўпроғи, яъни фарзанди олий таълимда ўқишни давом эттирадиганларигина репетиторлар хизматидан фойдаланади.

Лицейнинг деярли барча ўқувчилари лицейни битириш ва олий таълимга кириш учун репетитор хизматидан фойдаланади. Бу ҳолат Грецияда 90 фоиз, Испания ва Португалияда 60 фоиз, Францияда 75 фоизни ташкил қилади. Германияда эса лицейнинг 5 тадан бир нафар ўқувчиси лицейни тугатиш имтиҳони ва ОТМ кириш учун репетиторга боради.

Европада репетитор хизматига белгиланган нарх жудаям баланд. Бир соатлик дарслар 13 дан 40 еврогача. Баъзи ОТМларида эса бундан ҳам баланд бўлиши мумкин.

Бугунги кунда репетитор таълими гуллаб-яшнамоқда. Хатто бу бизнес даражасига ҳам кўтарилди. Шаҳарнинг марказий кўчаларига эътибор бериб қарасангиз ҳар беш бинодан бири ўқув маркази. Бу масканларнинг ўқувчи-ёшлар билан тўлалиги эса, репетитор хизматига талаб юқорилигидан далолат. Биз мактаб таълими ва пуллик таълимни қораламаган ҳолда ҳар иккиси ҳам инсоннинг илм олишига, билимли шахс бўлиб камол топишига хизмат қилар экан, иккиси ҳам ўз ўрнида кераклигига амин бўламиз. Зеро, илм инсоннинг қайрилмас қаноти. Қанот қанчалик мустаҳкам бўлса, юксакларга парвоз қилиш шунчалик осон бўлади.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ