🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Ўқувчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатилди

Ўқувчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатилди
Жамият
Танлаш
12:09 / 12.01.2026

Жорий йилнинг 11 январь куни Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги ўқув марказида таҳсил олаётган абитуриентлардан 20 нафари саломатлиги ёмонлашгани сабабли зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Вилоят ҳокимининг тезкор топшириғига кўра, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев иштирокида ишчи гуруҳ тузилган ва ҳодиса жойига етиб борилган. Барча беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли стандартлари асосида лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилган. 

Кўрилган тиббий чора-тадбирлар натижасида барча 20 нафар беморнинг аҳволи яхшиланган. Улар амбулатор даволаниш учун уйига жавоб берилган. Ҳар бир беморга ҳудудий оилавий шифокор ва патронаж ҳамшираси бириктирилган. 

Беморлардан тегишли қон намуналари олиниб, белгиланган тартибда экспертизага юборилган. Экспертиза натижалари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Муаллиф: zarifkomilov