Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши ҳамкорлигида Гулистон шаҳридаги 9-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари учун “Малик” чегара божхона постига экскурсия ташкил этилди.

Тадбирда “Очиқ эшиклар” куни доирасида ўтказилиб, ёшларда ҳуқуқий онг ва дунёқарашни юксалтириш, уларда Ватан ҳимоячиларига нисбатан ҳурмат ва ишончни кучайтиришга эътибор қаратилди.

Дастлаб ўқувчиларга “Малик” чегара божхона пости фаолияти, божхоначилар зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда уларнинг мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг, иштирокчилар енгил автотранспорт воситалари ва қўл юкларини назоратдан ўтказиш жараёнлари билан танишишди. Улар шунингдек, замонавий рентген қурилмалари, СТ-40 жамланмалари, портал мониторлар ва автомобиль рақамларини аниқлаш тизимларини кўздан кечиришди. Бу жиҳозлар ёрдамида контрабанда ва қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш, тезкорликни таъминлаш усуллари борасида маълумотлар берилди.

Тадбир давомида хизмат итларининг божхона назоратидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди. Хизмат итлари иштирокида амалий машғулотлар ўтказилиб, уларнинг ҳид орқали турли моддаларни топиш ва аниқлашлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ташриф якунида мактаб ўқувчилари божхона органлари фаолияти ҳақида кўплаб билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Уларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

– Божхоначиларнинг иши жуда масъулиятли экан, – дейди мактаб ўқувчиси Алишержон Жўраев. – Биз бу ерда замонавий қурилмалар орқали қандай қилиб юклар текширилиши ва қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинишини ўз кўзимиз билан кўрдик. Айниқса, хизмат итлари билан ўтказилган машғулот биз учун жуда қизиқарли бўлди. Келгусида мен ҳам божхонада ишлаб, мамлакатимиз хавфсизлигига ҳисса қўшишни истайман.

Ғулом Примов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчилар божхона постининг фаолияти билан танишишди