Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг Тошкент вилояти бўйича ишончли вакили Моҳира Хожаеванинг оққўрғонлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда М.Хожаева сайловчиларга А.Ҳамзаевнинг сайловолди дастуридан ўрин олган асосий вазифалар ҳамда мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича режалаштирилган ташаббуслар бўйича атрофлича тушунчалар берди.

Хусусан, дастурдаги "Халқаро савдода айрим хавфли кимёвий моддалар ва пестицидларга нисбатан олдиндан асосланган келишув тартиб-таомили тўғрисидаги конвенция", "Атроф муҳитга таъсирни трансчегаравий нуқтаи назардан баҳолаш тўғрисидаги конвенция", "Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенция"га қўшилиш муҳимлиги ҳақидаги таклифлар алоҳида қайд этилди.

 ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оққўрғонлик сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди