Тошкент шаҳар солиқ бошқармасида 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Анжуманда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси раҳбарияти ва пойтахтнинг барча туманларидаги солиқ инспекцияларда фаолият юритиб келаётган фидоий ходимлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда шахсий таркиб ходимлари иштирок этди.
Байрам тадбирини Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи очиб бериб, барчани байрам билан табриклаб, уларга соғлик, саломатлик ва қилаётган меҳнатлари йўлида муваффақият тилади.
Тадбир давомида ходимларга иш фаолиятида зиммаларига юклатилган вазифаларга виждонан ёндашган ҳолда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда давлат хизматчисига билдирилган ишонч бўлиши зарурлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, сохада меҳнат қилиб келаётган фидоий ходимларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирилиб, ташаккурномалар тақдим этилди.
Б.Худойбердиев, ЎзА