Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кегайли туман бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида ўқишга киритиб беришни ваъда қилган фуқаро ушланди.

Ариза билан мурожаат қилган фуқаронинг айтишича, Ж. исмли шахс унинг ишончига кириб, 2 минг АҚШ доллари эвазига Нукус давлат педагогика институти сиртқи таълимга ўқишга киритиб беришни ваъда қилади. У Нукус шаҳри Тахиатош гузари бўйида жойлашган “Гаухар” кафеси ёнида ариза муаллифидан 2 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган ҳамда кимёвий ишлов берилган 2 минг АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кегайли туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди