Коррупция бугунги кунда барчани ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири ҳисобланади.

 Мамлакатимизда ушбу иллатга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралиб, унинг олдини олиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Ж. бошқа бир фуқарони Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия университетига юқори лавозимда ишловчи таниши орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг 500 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ва ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Ё. бошқа бир фуқарони ўзининг ваколатли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали Қозоғистон Республикасидаги олий таълим муассасасига ўқишга киритиб, 2-курсдан Ўзбекистон Республикасидаги олийгоҳга кўчириб бериши эвазига фуқаро Ш.Х.дан фирибгарлик йўли билан 5 минг 800 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департамент ва ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона Давлат университети талабалари Х.М. ва Ш.Т. олдиндан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Б.ни ўқишини хориж университетидан Фарғона Давлат университетига кўчириб бериш ҳамда икки нафар фуқарони Фарғона Давлат университетининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 10 минг долларни олган вақтида қўлга олинган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Фарғона шаҳридаги «S» ўқув маркази ўқитувчиси Э.А. фуқаро М.Б.нинг ўқишини хориж университетидан кўчириб бериш ҳамда икки нафар фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига талаб қилган 8000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бугунги кунда республикамизда мавжуд барча олий таълим муассасаларига онлайн ҳужжат топшириш ва ўқишга кириш борасида кенг имкониятлар яратилган, Яъни, ҳар бир абитуриент бир вақтнинг ўзида мос таълим йўналиши бўйича 5 тагача ОТМга ҳужжат топшириши, шу билан бирга кириш имтихонларидан етарлича балл тўплолмаган тақдирда контракт ёки оширилган контракт тўловларини амалга ошириш орқали ҳам талаба бўлиши мумкин.

Шундай экан олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш, ўқишга киришда очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ҳаракат қилишингиз, фирибгарлар тузоғидан эҳтиёт бўлишингизни сўраб қоламиз.

Ш. Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бир гуруҳ фирибгарлар фош этилди