Оқ уйдаги қисқа фаолият: Трампнинг янги котиби нега ишдан кетди?
Президент Дональд Трампнинг янги матбуот котиби Кэти Захариа лавозимга тайинланганидан бир ҳафта ўтмай, ишдан кетмоқда. Бунга илк матбуот анжумани ва юридик маълумоти билан боғлиқ саволлар сабаб бўлди.
Захарианинг Оқ уйдаги илк брифинги 15 дақиқадан кам давом этди. У етакчи фаолияти ҳақида гапириб, журналистларнинг атиги уч саволига жавоб берди. Кейинчалик Кэти адвокатлик имтиҳонидан ўтолмагани аёнлашди. Захариа ҳуқуқшунослик дипломига эгалиги, бироқ АҚШда адвокатлик фаолияти учун талаб қилинадиган имтиҳонни топширмаганини тан олди.
Айрим АҚШ оммавий ахборот воситалари котиб ишдан бўшатилганини хабар қилди. Трамп эса бу хабарни рад этиб, “матбуотда қаттиқ танқид қилингани”ни айтди. Ижтимоий тармоқда Президент билан ишлаш шараф эканини айтиб, унга миннатдорлик билдирди.
Мусулмон Зиё, ЎзА