Статистикага кўра, дунёга машҳур “Alibaba Group” электрон тижорат платформаси савдогарларининг 90 фоизи хитой аёлларидир. Умуман, бутун дунё бўйлаб электрон тижорат соҳасида хотин-қизлар жуда фаол.

Юртимизда ҳам бундан ўн-ўн беш йил илгари оддий уй бекаси онлайн дўкон очишини, масалан, Пискентда туриб, телефон орқали Америкадан буюм олиб келишини тасаввур қилиш қийин эди. Бугунги кунда эса электрон савдо билан шуғулланаётган кўплаб хотин-қизлар оиласи моддий таъминотига, қолаверса жамиятга ҳам наф келтирмоқда.

Маълумки, ҳунармандлик, қачонки, тадбиркорлик билан уйғунлашсагина, мўмай даромад келтиради. Кўпчилик аёллар ҳунарни осон эгаллайди, аммо тадбиркорлик кўникмаси етарли бўлмагани сабабали кўзлаган мақсадига эриша олмаслиги мумкин.

Шу боис давлатимиз томонидан, бир қатор хорижий, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўмагида хотин-қизларни касбга йўналтириш, тадбиркорликка, электрон савдога кенг жалб этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 22 июлдаги “Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори айни йўналишни янада ривожлантиришга кенг йўл очиди. Мазкур ҳужжат билан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларига қатор имтиёзлар, имкониятлар берилган.

АҚШ Тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Ўзбекистондаги ижтимоий заиф ва ногиронлиги бўлган аёлларни рақамли иқтисодиётга жалб қилишга қаратилган муайян ташаббуслар илгари сурилмоқда. Тегишли лойиҳалар доирасида Электрон тижорат ва рақамли касблар академияси томонидан ишлаб чиқилган 45 кунлик масофавий таълим курсида Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан 250 нафарга яқин хотин-қиз, жумладан, ногирон аёллар ўқитилди. Улар электрон тижорат, ижтимоий тармоқ маркетинги (SMM) ва реклама бўйича машғулотларда қатнашди. Натижада иштирокчилар кейинчалик ўз онлайн дўконини ишга тушириб, маҳсулотни глобал ва маҳаллий платформа орқали сотиш имконига эга бўлди.

Мазкур ташаббуслар Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси кўмагида “Шарқ аёли” халқаро хотин-қизлар жамоат фонди билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

- Бугунги глобал ахборот даврида зукко тадбиркор ўз фаолиятига замонавий ахборот технологиясини жорий этиб, шу имкониятдан фойдаланган ҳолда маҳсулотини сота олиши керак, - дейди “Шарқ аёли” халқаро хотин-қизлар жамоат фонди бошқаруви раиси Саодат Турсунбоева. – Жамғарма томонидан хотин-қизларни электрон тижоратга йўналтиришга, уларнинг тижорат сирини профессионал даражада ўзлаштиришига алоҳида эътибор қаратилган. Ўқув курсимизда аёлларга SMM менежери ва маркетолог, инстаграмда онлайн-дўкон очиш кўникмаси тажрибали мутахассислар томонидан ўргатилади. Айни пайт хотин-қизларимиз нафақат ижтимоий тармоқдаги каналларда, балки йирик платформаларда ҳам ўз бизнесини реклама қилиб, маҳсулотини сотиш имконига эга бўлмоқда. Қувонарлиси, амалга оширилаётган турли лойиҳа ва ўқув курслари давомида 1045 нафар аёл онлайн бизнес юритиш бўйича билимга, кўникмага эга бўлди. Икки юзга яқини микрокредит олиб, иш бошлади.

Тошкент вилояти Пискент тумани хотин-қизлари, умумтаълим мактаби битирувчилари Ўзбекистонда Электрон тижорат ва рақамли касб академияси мобил иловаси орқали 45 кун уй шароитида ўқитилди. Тингловчилар куннинг исталган вақтида, малакали бизнес мураббийлари кўмагида “ZOOM” тизимига боғланмаган ҳолда кунига бир ярим соатдан таҳсил олишади. Курс тугагач, ёшларга 45 кун ичида техник ёрдам тақдим этилади. Дастур битирувчилари иш билан таъминланади, бизнес бошлаш имконини қўлга киритади.

Ҳозир ҳам кўплаб туманларда давом этаётган “Аёл ва рақамли иқтисодиёт” номли халқаро ўқув семинарида тадбиркор аёллар виртуал тадбиркорлик ва онлайн савдо бўйича билими, кўникмасини оширмоқда. Ўқув курсларида имконияти чекланган хотин-қизлар ҳам фаол. Амалий семинар давомида ногирон қизларга бепул, беғараз ноутбук тақдим этилди. Уларга компьютердан қандай фойдаланиш, мобил иловани ишлатиш ва электрон тижорат бўйича барча кўникмалар ўргатилади. Асосийси, хориждан маҳсулотни онлайн тарзда олиб келиш ва истеъмолчига етказиб беришга доир йўл-йўриқ батафсил тушунтирилади.

- Давлатимиз раҳбари томонидан ногиронлар учун мўлжалланган имтиёзли уй-жой билан таъминланим, - дейди Г.Каримова. – Имкониятим чекланганидан ҳамма қатори меҳнат қилиб даромад тополмайман. Шу боис онлайн савдо билан шуғулланишни мақсад қилдим. Бу борада менга “Шарқ аёли” халқаро хотин-қизлар жамоат фонди катта ёрдам кўрсатди. Бепул ўқув курсида ўқидим. Иш бошлашим учун кредит олиш, савдони юритиш, маҳсулотни хориждан олиб келиш бўйича зарур тавсияларни беришди, амалий ёрдам кўрсатишди. Энди уйда ўтирган ҳолда онлайн савдо қилиб даромад топяпман, оиламга ҳам моддий ёрдам беряпман. Ўз эҳтиёжим учун ўзим пул топаётганимдан жуда хурсандман.

Хулоса қилиб айтганда, виртуал бизнес айрим ривожланган давлатлар иқтисодиётининг асосий йўналишларидан саналади. Мамлакатимиз учун ҳам янгилик бўлмаган бу йўналишни янада ривожлантириш, яъни айнан хотин-қизлар ўртасида электрон савдо соҳасини оммалаштириш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, шу орқали аёлларимиз хонадонидан, фарзанд тарбиясидан узилмаган ҳолда бизнес юритиб, моддий фойда олиши мумкин. Бу оилалар фаровонлигига хизмат қилади.

Гўзал Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн магазин ташкил этиб, электрон савдо билан шуғулланаётган хотин-қизлар сони ортмоқда