Юрак қон-томир касалликлари каби саратон касаллиги ҳам инсон саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда. Экспертлар фикрича, сўнгги йилларда ер юзида касалликнинг ушбу тури билан касалланган беморлар сони ошган. Шунга яраша ўлим кўрсаткичи ҳам.

Хатарли ўсимталарнинг энг кенг тарқалган тури ўпкада, аёлларда кўкрак безида, эркакларда простатада, ундан кейин ошқозон ва жигар, бошқа тана аъзоларида кузатилмоқда.

Унинг олдини олиш, даволашда скрининг текширувлар муҳим роль ўйнайди. Чунки скрининг текширувлар жараёнида касалликлар барвақт аниқланади. Барвақт аниқланган касалликни эса шунга яраша даволаш ҳам осон кечади.

– Бу турдаги касалликларни довлашда кимётерапия, нур терапия, иммун терапия, гормон терапия, гипертермия (ўсмага иссиқлик таъсир этиб даволаш), криодеструкция (ўсмани музлатиб, парчалаш), фотодинамик терапия усулларидан фойдаланилади, – дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиали радиология бўлими мудири Икром Эргашев. – Сирдарё вилоят филиалида бундан бир ярим, икки йил муқаддам, нур терапиядан ташқари бошқа даволаш усуллари бор эди. Бу ҳам ушбу турдаги касалликларни даволашда анчагина самара берарди. Аммо нур терапия аппаратимиз мавжуд бўлмагани боис, беморлар кўп ҳолларда Тошкентга боришига тўғри келарди. Бу эса ортиқча вақт, ортиқча харажат бўлиб, бемор моддий аҳволини янада ёмонлашишига сабаб бўлаётган эди.

2020 йилнинг сўнгида муассасага “Ислом тараққиёт банки”нинг 4 миллиард 500 миллион сўм пул маблағлари ҳисобига Чехия давлатидаги “UJP PRAHA” фирмасидан “TERABALT” "КОБАЛЬТ-80" гамма нур терапия аппарати келтирилгач, дистанцион нур терапия муолажалари учун Тошкентга боришга ҳожат қолмади. Эндиликда саратонга чалинган беморлар ҳолатга қараб, даво муолажаларини шу ернинг ўзида 20 кун мобайнида узлуксиз оляпти. Бу эса, саратонга чалинган, илк белгилари намоён бўлган беморларни даволашда қўл келяпти.

Нур терапияси ва жарроҳликнинг кимё терапия ёки иммунотерапиядан асосий фарқи шундаки, нур шишга аниқ нуқтавий таъсир кўрсатади ва бутун организмга тизимли таъсир қилмайди. Кўпинча бу усул бошқа усуллар билан биргаликда қўлланилади ва операциядан олдинги ва кейинги даврларда нурлатишдан фойдаланилганида ракни муваффақиятли даволаш имкониятларини анча оширади.

Очиғини айтганда, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказ Сирдарё филиалида бу турдаги касалликларни барвақт аниқлаш ва даволашда, филиал директори Синдур Ўринбоев раҳбарлигида катта мактаб вужудга келди. Улар томонидан олиб борилаётган ишлар сўнги вақтларда ўз самарасини беряпти.

Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олиш осон. Хаста бўлмасдан туриб ҳар бир инсон онколог-шифокорга профилактика учун ҳеч бўлмаганда 1-2 йилда бир марта учраса мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда, инсон саломатлиги билан боғлиқ кўпгина нохуш ҳолатларнинг олди олинади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онкологик касалликларни аниқлаш ва даволаш тажрибаси