Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари ҳамда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази билан ҳамкорликда, ОИВ инфекциясини тарқалишига қарши курашиш борасида бир қатор тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Тарғибот тадбирларида фуқароларга огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари бериб борилмоқда.

Аммо, ўзи, оила аъзолари, яқинлари ва атрофдагиларнинг ҳаёти ва соғлигига эътиборсиз бўлиб, носоғлом турмуш тарзи ва тартибсиз жинсий муносабатлар натижасида гоҳида билиб, гоҳида билмаган ҳолда турли юқумли касалликларни, айниқса ОИВ инфекциясини юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Энг ачинарлиси, ўзида ОИВ инфекцияси аниқланганлиги, инфекцияни юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олинган, ушбу вирусни бошқа шахсларга юқтирганлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисида огоҳлантирилишига қарамасдан, ўзгаларга мазкур вирусни қасддан юқтириш ёки юқиш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилаётган шахсларнинг аниқланаётганлиги бугун барчани қаттиқ ташфишга солмоқда.

Жорий йилнинг 1 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда, Когон шаҳар, Бирдамлик кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Х.Д. исмли аёл, 2017 йилнинг 21 декабрь кунидан бошлаб вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, ОИВ инфекциясини бошқа шахсларга қасддан юқтирганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан ўзининг ОИВ инфекциясига чалинганлигини била туриб, 2020 йилнинг август ойидан 2021 йилнинг февраль ойига қадар, 10 дан ортиқ фуқаролар Р.Ш., Р.Б., А.Ж., С.Ш., Ҳ.Б., Ш.А., М.А., Э.А., Ҳ.Д. ва бошқа шахслар билан шаҳарнинг турли жойларида ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлган. Ушбу шахсларга ОИВ инфекциясини қасддан юқтириш ва юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Х.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўндан ортиқ фуқароларга ОИВ инфекциясини юқтирган аёл қамоққа олинди