
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида сўнгги ўн йил ичида биринчи марта сил касаллигидан ўлим ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди.
БМТ ахборот хизмати хабар беришича, 2020 йилда касалликлар сони ўтган йилга нисбатан камайган, аммо ўлим сони кескин ошиб кетган. Ушу ҳолат пандемия ва чекловлар билан боғлиқ экани айтилмоқда. Боиси, одамларда синовдан ўтиш ва тиббий ёрдам олиш имконияти бўлмаган.
ЖССТ маълумотларига кўра, ўтган йил ушбу касалликдан 1,5 миллион киши вафот этган. Бироқ 2021 ва 2022 йилларда бу кўрсаткич анча юқори бўлади.